Accès ouvert

ТАЛАБАЛАРГА АРАБ ТИЛИНИ ЎРГАТИШДА ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Article scientifique 2026 Anglais

Résumé

Исломшунослик ва ислом цивлизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси доценти Араб тилини талаб даражасида билиш исломшунослик фанларини ўрганувчилар учун муҳим омил ҳисобланади.Чунки исломшуносликка оид атамаларнинг асосий қисми араб тилида эканлиги кўпчилика сир эмас.Зеро, ислом динининг асосий манбалари -Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар, ақоид, фиқҳ ва тасаввуф илмларига оид кўпчилик атамалар ҳам шу тилда шаклланган.Ушбу атамаларни бошқа тилларга таржима қилишда ҳам бир қисм истилоҳларнинг эквиваленти ишлатилса-да, аммо термин сифатида асосий тушунчаларнинг араб тилидаги шакли сақланиб қолган.Мазкур араб тилидан ўзбек тилига кириб келган сўзларни ўз тилимизда тўғри ифодалаб бериш масаласи бугунги кунда мутахассислар олдига муҳим вазифаларни қўяди.Бугунги кунда аждодларимиздан сақланиб келган бой илмий-маънавий меросимизни ватандошларимизга, хусусан ёш авлодга етказиб бериш йўлида давлатимиз миқёсида диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда.Ушбу ишларни амалга оширишда, манбашуносликка оид илмий тадқиқотларда, манбалар таржималарини нашр қилишда айрим хатолик, ноаниқлик ва ҳар хиллик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида араб тилидаги сўзларни ўзбек тилида берилишига оид аниқ қоидаларга амал қилиш талаб этилади.

Citer ce document

Обиджонович, Р. (2026). ТАЛАБАЛАРГА АРАБ ТИЛИНИ ЎРГАТИШДА ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. https://doi.org/10.63294/afucon/vol3iss1/612

Accès au document

Texte intégral en lecture en ligne, réservé aux abonnés SPHAERO et aux membres de l'institution. Se connecter

Voir l'article sur le site de la revue

Statistiques

Consultations : 1

Téléchargements : 0